Скачать все книги автора Ибадулла Самандарович Байджанов
Мазкур ўқув услубий қўлланмада ландшафт архитектурасини замонавий. Шаҳарлар худудида кўкаламзорлаштиришни эстетик шакллантириш ва классификациялаш ҳамда типологик-жараёнлар буйича маълумотлар берилади. Ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш буйича асосий масалалар яратилади, ободонлаштириш элементлари, жиҳозлари, шунингдек интерьерларни кўкламзорлаштириш ва қишқи боғларни ташкил этиш, декоратив гулзорларни безаш масалалари чизмаларда, лойиҳаларда суратларда кўрсатилади.
Кўча йўл ва транспорт майдонларини лойиҳалашни асосий принциплари яратилади, режалаштиришни унификациялашган чизмалар асосида транспорт ва пиёдалар харакатини ташкиллаштириш қараб чиқилади. Турли типдаги йўловчи транспортини такомиллаштириш йўллари ва улардан қўлланиш кўрсатилади. Ташқи транспорт тўғрисидаги (автомобил, темир йўл, сув, хаво) уларни қурилмаларини жойлаштириш, ахоли жойларини режалаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга боғлиқ асосий тушунчалар берилади.
Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари кўриб чиқилади.
Ушбу китоб муаллифи, меъморчилик фанлари номзоди И.С.Байджанов «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”ни ўқитишда плакатлар альбомидан мактабларда, лицей ва коллежларда, шунингдек, бошқа таълим –тарбия, маданий маърифий муассасалар ходимлари маъруза ва суҳбат матнларини, дарслик қўлланмаларни тайёрлашда, махсус маънавият ва маърифат хоналарини безашда, ушбу китобда ифодаланган плакатлар альбоми билан тўлғазишни ташкиллаштириш, услубий манба сифатида тавсия этилмоқда
Ушбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Дается анализ состояния проблемы городов Узбекистана, России и других стран, рассматриваются проблемы взаимодействия человека с окружающей средой на урбанизируемых территориях, анализируются тенденции изменения общественных пространств. Излагаются основные цели и принципы новой программы развития городов, дается доступ к методическим рекомендациям ООН-Хабитат и Российской Федерации.
Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантиришга қаратилган. Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.
Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган.Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, учун фойдалидир
Ушбу қўлланма талабаларда архитектура ва шаҳарсозлик назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришга катта ёрдам беради. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини ҳам ўзида ифода этган Қўлланма «Архитектура» мутахассисликлари бўйича таълим олаётган бакалавр ва магистрларга ва кенг доирадаги китобхонларга мўлжалланган
Ушбу китоб шаҳар назарияси тўғрисида бўлиб, унда қадимийлик даври шаҳарлари, ўрта аср даври, янги давр, замонавий янги вақт йўналишлари борасидаги шаҳарларни келиб чиқиши уларни ривожланиш тарихи, фото фактларда, схемаларда ўз ифодасини топган ва шунингдек урбанизм, футуристик қарашларни билан боғлиқ шаҳарлар ривожининг ғоявий тизими шаклланиши тўғрисида фикрларни олдинга олиб чиқади.Ушбу «МУЛОҲАЗА: шаҳар назарияси» китоби, меъморчиликда таҳсил олаётган талабалар учун қўлланмадир.
Бутун дунёда ҳозирги тарихий босқичда шаҳарлар минтақалар, мамлакатлар иқтисодий ривожланишида ва ҳаттоки глобал ривожланиш жараёнида роли сезиларли даражада ошиб бормоқда.Шу муносабат билан муаллифлар китобнинг сарлавҳасига «МУЛОҲАЗА: иқтисодий урбанизация» нинг умумий жараёни тўғрисида бироз фикрлар эркинлигини берди.Биринчи навбатда шаҳарларни тадқиқ қилишни давом эттирадиган бакалавриат ва магистр талабалари бўлишини кутмоқдамиз, китоб ўқувчилар учун фойдали бўлишига умид қиламиз.
Ушбу қўлланмада инновацион тарихийлик, шунингдек замонавий табиат билан ҳамоҳанг бўлган объектлар инновацияси, шаҳар муҳитидаги бинолар ва иншоотларда инновацияларни шакллантиришдаги ривожланиш жараёни, эко-микротузилмалар ва эко-гипертузилмаларнинг инновацион биноларини шакллантиришнинг асосий талаблари ва тамойиллари кўрсатилган, Китоб архитектура соҳасида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар учун фойдалидур.
Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг архитектура ва шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлари бўйича магистратура босқичи ва «Илмий тадқиқот методикаси» ўқув фани талабалари учун мўлжалланган.Қўлламада илмий тадқиқот усулларининг асосий тушунчалари, ўрганишнинг ташкилий асослари очиб берилган. Умумлаштирилган шаклда илмий маълумотларни қидириш, тўплаш ва қайта ишлаш тизимининг хусусиятлари кўрсатилган.